ХОҚ "Париж-2024" ўйинларининг янгиланган режасини тасдиқлади

"Париж-2024" Ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинган стратегия ўйинларни ўтказишда янги даврни бошламоқда. Бўлажак Олимпиадада фойдаланиладиган объектларнинг 95 фоизи айни дамда мавжуд. Бу янги объектлар қурилиши сонини камайтиради, айрим иншоотлардан биргаликда фойдаланишни кўзда тутади ва бюджет маблағларини тежаш имконини беради.

Сена-Сен-Дени департаментида қояга кўтарилиш спортининг янги объекти қурилади. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда спортнинг бешта олимпия тури: енгил атлетика, сув спорти турлари, қояга кўтарилиш спорти, регби-7 ва ўқ отиш мусобақалари ўтказилади.

Ўйинлар учун махсус сув спорти турлари бўйича олимпия маркази, шунингдек Олимпия қишлоғи ва Медиа шаҳарча барпо этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!