
"Хоразм" кейинги иккита турни рақиб майдонида ўтказади
Суперлига 5-турини "Хоразм" Олмалиқда, 6-турни Тошкентда "Бунёдкор" майдонида ўтказади. Клублар бу масала бўйича ўзаро келишиб олди, - дея хабар бермоқда, ЎзПФЛ.
Унга кўра, ОКМК ва "Бунёдкор" расмий учрашувни регламент асосида ташкил этиш бўйича барча чорани кўради ва "Хоразм" клубига шароит яратиш устида ишлайди. Учрашув ташкил этиш билан боғлиқ ҳар қандай камчилик учун бевосита ОКМК ва "Бунёдкор" клублари жавобгар бўлади.
Шунингдек, У21 жамоалари иштирокидаги беллашувлар учун ҳам мазкур келишув амалда бўлади. Мавжуд ҳолат ва шароитдан келиб чиқиб, "Хоразм" У21 — "Бунёдкор" У21 ўйини 19 апрель эмас, балки 17 апрель куни ташкил этилади. Бунда "Хоразм" ёшларининг бир сафар давомида Олмалиқ ва Тошкентда учрашувлар ўтказиши таъминланади.
Маълумот учун, "Хоразм" асосий таркиби 13 апрель куни ОКМК ва 18 апрель куни "Бунёдкор" билан ўйин ўтказади.
Фикрлар