Хоразмда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай фестивалларнинг навбатдагиси Хоразм вилоятида ўтказилди. Фестивалда 3,4-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.

Тадбир сўнггида фестивал иштирокчиларига ЎФА ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан сертификатлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!