Хориж клуби Ўзбекистон МТЖ футболчиси трансферини эълон қилди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Рустам Ашурматов яна легионерга айланди.

Россиянинг "Рубин" жамоаси уни ўз таркибига қўшиб олганини расман маълум қилди. Аввалроқ, яна бир вакилимиз Умарали Раҳмоналиев ҳам айнан шу клуб билан шартнома имзолаганди.

"Ана энди расман: Ашурматов - "Рубин" футболчиси!

Жамоамиз таркиби ўзбекистонлик 26 ёшли ҳимоячи Рустам Ашурматов билан тўлдирилди. У 3,5 йиллик шартномага имзо чекди ва 5-рақам остида ҳаракат қилади.

Хуш келибсан, Рустам!"-дея ёзиб қолдирди қозонликлар матбуот хизмати.

IMG_20230114_210133

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!