Хорн ва Кроуфорд ўртасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди
Ads

Ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби австралиялик Жефф Хорн ва бу титулга асосий даъвогар Теренс Кроуфорд ўртасидаги жанг бекор қилинди.

AFP нашри тарқатган хабарга кўра, ташкилотчилар Кроуфорднинг машғулот  вақтида олган жароҳати сабабли жанг бекор қилган. Аввалроқ жанг 14 апрел куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

30 ёшли Хорн ушбу камарни ўтган йилнинг июл ойида филиппинлик Мэнни Пакьяони мағлуб этиб, қўлга киритган. Декабрда эса британиялик Гэри Коркоранга қарши илк ҳимоя жангини мувафаққиятли якунлаган.