
Xorvatiya terma jamoasi darvozaboni jahon chempionatlari tarixiga kirdi
Хорватия терма жамоаси посбони Даниел Субашич кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Данияга қарши баҳсда пенальтилар сериясида 3та зарбани қайтаришга эришди.
ФИФА расмий сайти тарқатган хабарга қараганда Субашич жаҳон чемпионатлари тарихида плей-оффидаги пенальтилар сериясида 3та пенальтини бартараф этган иккинчи посбон бўлди.
Эслатиб ўтиш лозимки, бунгача ушбу рекорд Португалия дарвозабони Рикардуга тегишли эди. У ҳам ЖЧ-2006да Англияга қарши баҳсда пенальтилар сериясида 3та зарбани қайтаришга муваффақ бўлган.
Fikrlar