Хорватия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи коронавирусдан вафот этди
Хорватиялик машҳур мурабий Отто Барич 88 ёшида оламдан ўтди.
У шу ой бошида коронавирус туфайли касалхонага ётқизилган эди. Орадан 10 кун ўтиб, у вафот этди.
Барич Хорватия терма жамоасини 1995-1996 ҳамда 2002-2004 йилларда бошқарган. Бундан ташқари, у Австрия ва Албания терма жамоаларига устозлик қилган.
Барич клуб миқёсида "Фенербаҳче" ва "Штутгарт" клубларида ҳам ишлаган.
Фикрлар