Хорватиядан йирик ғалаба, Туркия эса ўз майдонида очко йўқотди

"ЖЧ-2022" саралаш босқичи Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. 

Ўз майдонида Норвегияни қабул қилган турклар 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида  Актюркоглу гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунига яқин, Торстведт мувозанатни тиклади ва мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади. 



Кипр майдонига сафар қилган хорватлар саралаш босқичининг 7-турида 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Перишич ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Гвардиол орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин якунига яқин Ливая гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлаб берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!