Хорхе Масвидаль навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди

  • 23 Jun 11:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFCнинг ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифаси юлдузларидан бири Хорхе Масвидаль Конор МакГрегор билан жангни қўлга кирита олмаса, навбатдаги номзод ким бўлишини айтди.

Tecno

"Агар, Конор билан жангни қўлга кирита олмасам, билмадим нима бўлар экан. Балки, Гилберт Бёрнсга қарши жанг бўлар. Гилберт билан жанг мен учун жуда яхши. У жангчи сифатида ҳам менга ёқади.

Бёрнс доим жанг қилишга чанқоқ ва  у рақибини таслим қилишга ёки нокаутга учратишга ҳаракат қилади. Биз мухлислар учун ажойиб жанг тақдим этамиз. Биз у билан октагонда учрашсак, ҳамма бундан мамнун бўлади деб ўйлайман",-деди Масвидаль. 

Comments

You must be logged in to commet!