Хосе Камачо: Азар - юлдуз, лекин у Роналдудан бутунлай фарқ қилади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби соби бош мураббийи Хосе Антонио Камачо яқиндагина жамоага кўчиб ўтган бельгиялик вингер Эден Азар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” мухлислари жуда хурсанд. Азарнинг тақдимотига ташриф буюрган 60 минг мухлисни улар бир неча йил олдин аранг йиғишарди. Азар – юлдуз, лекин у Роналдудан бутунлай фарқ қилади. Унда майдонда яратувчилик қобилияти бор. Энди жамоадагилар ундан қандай қилиб максимал даражада самарали фойдаланиш лозимлигини билишлари керак”, - дейди Камачо.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Азарни “Челси”дан 100 млн евро эвазига сотиб олди. Роналду эса бундан бир йил муқаддам "қироллик клуби"дан "Ювентус"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shavkat_boy
22/06/2019 14:22
Azarga omad
&
Shavkat_boy
22/06/2019 14:21
U xam ronaldan xam o'tib ketadi realda o'ynab tursa