Хосеп Гвардиола Клаудио Браво ҳақидаги сўнгги миш-мишлардан "қуруқ" қолди
"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола Арсеналга қарши баҳс олдидан ташкил этилган ўйин олди матбуот анжуманига жуда яхши кайфият билан кириб келди.
Анжуман давомида журналистлар томонидан берилган кескин саволларга ҳам Пеп ҳотиржамлик билан жавоб берди.
Шунингдек, Испания матбуотида "шаҳарликлар" дарвозабони Клаудио Браво "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни мураббий биринчи марта эшитиб турганини маълум қилди.
- Бу янгилик ҳақида ҳали эшитмадим. Умид қиламан жамаомиз матбуот котиби сиз нима ҳақида сўраётганингизни кейинроқ менга батафсил тушинтириб беради. Аммо мен Браво клубни тарк этиши ҳақида ҳеч қандай янгилик эшитмадим, дея жавоб берди мураббий.
Шунингдек у нима учун Клаудио Браво трансфери ҳақидаги миш-мишлардан "қуруқ" қолганини ҳам айтиб ўтди.
- Газеталарни жуда кам ўқийман. "Twitter", "Instagram" ёки "Facebook"ни айтмаса ҳам бўлаверади. Куни кеча Браво ва унинг рафиқаси билан ҳам сухбатлашдим. Улар менга бахтиёр эканликларини маълум қилишганди, мана шуни аниқ эслай олишим мумкин. Айтгандай уларнинг жажжи қизалоғини ҳам кўргандим. Аммо у билан сўзлаша олмадим. Чунки у эндигина бир ёшга тўлган эди, дея ҳазиломус тарзда жавоб берди - 45 ёшли испаниялик (каталониялик) мураббий.
Фикрлар