Хосеп Гвардиола: "Силва кетади, ўрнига бошқа футболчи сотиб олмаймиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Филип Фоден ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Фил - ажойиб футболчи, аммо у ўсишда давом этиши керак. Баъзи нарсалар учун вақт керак бўлади. Шундай экан сабр-тоқатли бўлимишиз керак.

Давид Сильва мавсум охирида кетади ва унинг ўрнига хеч ким кимни сотиб олмоқчи эмасмиз, чунки бизда Фоден бор.

Фоден мавсумни қанча майдонда ҳаракат қилишини билмайман, аммо унга ишонамиз. Агар ишонмаганимизда биз трансфер бозорига кирган бўлар эдик.

У Сильвага муносиб ўринбосар бўла олади. Унга жамоада рақобатдош футболчилар топилиши ҳам мумкин. Улар Кевин де Брюйне,Гюндуган ва Бернарду Сильва каби етакчи футболчилар бўлиши мумкин.

Фил майдонда етарлича ҳаракат қилмоқда. Агар бизда жароҳатлар сони ортиб кетадиган бўлса, унда у майдонга янада кўпроқ тушиши мумкин", - дея айтиб ўтди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!