Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Хойлунд: Мен бахтли одамман

Хойлунд АПЛдаги илк голини ургани ҳақида фикр билдирди

Расмус Хойлунд Премьер-лигадаги илк голидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси сешанба куни "Астон Вилла"га қарши ўйинда (3:2) АПЛдаги илк голини урди. Бу ўйин Хойлунд учун Премьер-лигадаги ўн бешинчи ўйини бўлди.

- Яхши бўлди. Албатта хурсанд бўлдим. Байрамимдаги енгилликни, балки ўйинда ғалаба қозониш ва яхши рақибга қарши ўз уйида уч очко қўлга киритиш ҳиссини ҳам кўрдингиз. Мен бахтли одамман.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ