Хргович: "2024 – менинг йилим бўлади"
Оғир вазн тоифасидаги хорватиялик боксчи Филип Хргович бокс мухлисларига яқин келажакдаги катта режалари ҳақида маълум қилди.
"2024 – менинг йилим бўлади. Мен Дюбуадан тезроқман, тажрибам кўпроқ, кучли зарбаларим бор, рингда ақлни ишлатиб ҳаракат қиламан. Ушбу бахсдаги ғалабамдан сўнг кейинги жангимни "Уэмбли"да ўтказаман, у ерда Жошуани мағлуб этиб, кейин Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жанги ғолиби билан рингга кўтариламан", - дея Хрговичда хабар келтиради FL TV.
Эслатиб ўтамиз, Хргович(17-0, 14 KO) ва Дюбуа(20-2, 19 KO) ўртасидаги қарама-қаршилик 1 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар