"Атлетико" Хулиан Альваресга Англиядан ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Атлетико» Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезусга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар бразилиялик футболчига қизиқишини ошкор этган бўлса-да, ҳозирча расмий таклиф юбормаган. 

Агар келишув амалга ошса, Жезус «Атлетико» сафида келажаги ноаниқ бўлиб турган Хулиан Альвареснинг ўрнини босиши мумкин.

Шу билан бирга, Габриэл Жезус учун курашда «Наполи» ҳам бор. Италия клуби «Арсенал» билан трансфер бўйича молиявий шартларни келишиб олгани айтилмоқда. Бироқ ҳужумчининг юқори маоши битимни якунига етказишда асосий тўсиқ бўлиб қолиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!