Хуммельс ёзда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

"Бавария" ҳимоячиси Матс Хуммель ёзда АПЛга йўл олиши мумкин, деб хабар беради Bild нашри.

Манба берган маълумотларга кўра, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп собиқ шогирдини "қизиллар" сафига жалб қилишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида Хуммельс ҳам мавсум поёнига етганидан сўнг "Бавария"ни тарк этмоқчи.

Мюнхенликлар Бенжамин Павар ва Лука Эрнандесни сотиб олганидан сўнг, Хуммельс "Бавария"да ўзининг келажагини кўра олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!