Хумоюн Минскда чорак финалга чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Беларус пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирвучи халқаро турнир бўлиб  ўтмоқда.

Кеча мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Хумоюн Султонов мезбонлар вакили Александр Жгировскийга қарши кортга чиқди. 1 соат 41 дақиқа давом  этган беллашувда Хумоюн 7:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жуфтлик баҳсларида эса яна бир ҳамюртимиз кеча ўз ўйинини ўтказди. Саидаъло Саидкаримов кеча шериги Дониёр Дулдаев(Қирғизистон) билан ярим финал учун кураш олиб борди. Уларга Владислав Манафов ва Яраслав Шила дуэти рақиблик қилди. 41 дақиқа давом этган баҳсда Саидкаримов ва унинг шериги ҳар икки сетни 1:6 ҳисобида бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!