Хуршид Тожибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Хуршидбек Тожибоев (5-0, 3KO) 11 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур кечада унга россиялик Павел Маликов (16-4-1, 6KO) рақиблик қилиши кутилмоқда. Кечанинг асосий баҳсида биз учун яхши таниш бўлган Қамшибек Конкабаев (3-0, 3KO) британиялик Стивен Уордга (13-1, 5KO) қарши биринчи оғир вазн тоифасида (90,8 кг) WBА Gold камари учун рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, жиззахлик Хуршидбек Тожибоев 60 кг вазнда Рио олимпиадаси иштирокчиcи ва ярим профессионаллар ўртасида APB жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Фикрлар