Хушхабар! Бокс турнирларининг трансляция нархи пасайиши мумкин

 Турки ал-Шайх бокс турнирларининг PPV трансляциялари нархини пасайтириш ниятида эканини айтди.

"Турнирни трансляция қилиш учун бундай нархларни кўрганимда, кўпчилик жангларни ноқонуний томоша қилишни афзал кўришини тушундим. Саудия Арабистонидаги турнирларимизни трансляция қилиш нархи Англияда 20 фунт(330 минг сўм), бутун дунё бўйлаб 20 доллардан (251 минг сўм) кам бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламан. 500 мингдан кам одам 40 фунт стерлинг (660 минг сўм) сарфлагандан кўра, мен бир миллион мухлиснинг рўйхатдан ўтишини ва 20 фунт(330 минг сўм)га стрим сотиб олишни афзал кўраман. Яхши жанглар мухлислар сонини ҳам кўпайтиради. Бивол ва Бетербиэв жангига келсак, унинг Буюк Британияда трансляция нархи 15 фунт стерлинг(248 минг сўм)ни, бутун дунё бўйлаб эса 15 доллар(188 минг сўм)ни ташкил қилади", - дея Туркининг сўзларини келтирди talkSPORT портали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!