Хушхабар! КХДРга қарши учрашув қаҳрамони сафга қайтди

Сречко Катанец бошчилигадаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин олдидан машғулотларни давом эттирмоқда. 

КХДРга қарши баҳсда пенальтини қайтариб, қаҳрамонга айланган Ўткир Юсупов бугун сафга қайтди. Терма жамоамиз посбони кичик жароҳати сабаб кечаги машғулотларни ўтказиб юборган эди. 

Эслатиб ўтамиз, "оқ бўрилар" навбатдаги беллашувни 10 сентябрь куни сафарда Қирғиз Республикасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!