Хушхабар! "Насаф" ўйинига мухлислар киритилади!

Эртага "Насаф" клуби ОФК Кубоги доирасида навбатдаги ўйинни ўтказади. Қувонарлиси, бу баҳсда мухлислар майдонга тушиши мумкин.

Бу ҳақда Диёр Имомхўжаев маълум қилди:

"Насаф" — "Моҳун Баган" учрашуви мухлислар қаршисида ўтишига ОФК расман рухсат берди. Эртанги учрашувда барча футбол мухлисларини Марказий стадионда кутамиз.

P.S. Футбол учрашувлари вақтида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Зеро "Насаф" мазкур босқичдан ўтиб олса, кейинги учрашувни ҳам Қаршида қабул қилади ва навбатдаги рақиб Гонконг жамоаси бўлади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!