Хёйбьерг шу ёзда "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин
"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг ёзги трансферлар вақтида жамоасини алмаштириши мумкин.
Даниялик футболчининг "шпорлар" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарида тугайди ва томонлар янги шартнома бўйича ҳалигача келиша олмаган. Журналист Том Барклининг хабар беришича, 27 ёшли ярим ҳимоячининг "Тоттенхэм"даги келажаги ноаниқ. Агар таклифлар тушса, футболчи шу ёзда сотилиши эҳтимоли катта.
Пьер-Эмиль Хёйбьерг 2020 йилдан бери Лондон жамоасида ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у "Тоттенхэм" сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар