
Якунланган мавсумда энг кўп дақиқа ҳаракат қилган футболчилар аниқланди - Вальверде етакчи!
"Реал Мадрид" ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде 2024/25 йилги майдонда энг кўп дақиқа ҳаракат қилган футболчи бўлди. У жами 72 та ўйинда қатнашиб, 6116 дақиқа майдонда тўп сурди.
Иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" ва Португалия термаси футболчиси Бруну Фернандеш эгаллади — у 66 та учрашувда 5796 дақиқа ўйнаган. Учинчи ўринда эса "Милан" ва Франция термаси дарвозабони Майк Меньян — 5624 дақиқа (63 ўйин).
Топ-5 рўйхатига шунингдек, "Бавария" ва Германия термаси ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих (5529 дақиқа, 64 ўйин) ҳамда "Манчестер Сити" ва Хорватия термаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол (5459 дақиқа, 64 ўйин) ҳам кирди.
Фикрлар