Ямал "Барселона"дан кетмоқчи бўлган. Нега?

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави, 15 ёшли ҳужумчи Ламин Ямални Каталония клубида қолишга кўндирган эди.

Ўша пайтда ПСЖ "Блауграна" футболчисига таклиф берган. "Барселона" эса Ямалнинг кетиб қолишидан хавотирда эди.

Шахсий суҳбат давомида Хави Ямалга унда бошланғич таркиб ўйинчисини кўраётганини, бунинг учун жамоада қолиши кераклигини айтди.

Иккала томон ҳам ваъдасининг устидан чиқди. 2023 йил апрель ойида Ламин "Барселона" сафида дебют қилди ва 16 ёшида у билан биринчи профессионал шартнома имзоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!