Ямаль: «Мен анчадан бери “Олтин тўп” соҳиби даражасида ўйнайман»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш вингери ва Испания терма жамоаси аъзоси Ламин Ямал ўз ўйинини «Олтин тўп» даражасида деб ҳисоблайди.

«Нафақат бу йил, балки анча вақтдан бери мен «Олтин тўп»га муносиб даражада ўйнаяпман. Ҳамма яхши билади: мен бошқаларга ўхшамайман. Менга фақат ғалабаларни давом эттириш керак. Вақти келади, баҳслар ўзи-ўзидан тугайди», – дея 19 ёшли футболчининг сўзларини Guardian нашри келтиради.

Ламин Ямал 2026 йилда топшириладиган «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида (Англия) бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Олтин тўп»ни «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле қўлга киритган эди.

Кукурелья: «Агар «Олтин тўп»ни Мбаппе олса, Ямалга ёрдам беришга тўғри келади»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!