Ямаль: «Мен фақат «Олтин тўп» учун ўйнамайман»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ва «Барселона» ярим ҳимоячиси Ламин Ямал «Олтин тўп» ҳақидаги навбатдаги саволга жавоб берди.

19 ёшли вингер бу йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Мукофот 26 октябр куни топширилиши режалаштирилган. Сешанба куни Ямал Миллатлар лигасида Хорватияга қарши ўйинда (4:1) дубль қайд этди ва бир голли пас берди. Шунинг ортидан журналистлар яна ундан нуфузли индивидуал соврин ҳақида сўрашди.

«Мен фақат «Олтин тўп» учун ўйнамайман. Мен ўзим учун, мухлислар учун, жамоамиз ғалабалари учун майдонга тушаман.

«Олтин тўп»ни қўлга киритишим мумкинлигини ҳис қилаяпманми? Билмайман, мен овоз бермайман».

Ўтган йили ёш испаниялик футболчи «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни эгаллаган, фақат Усман Дембелега йўл берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!