Ямаль «Олтин тўп»ни қўлга киритса, Парижда байрам қилмоқчи
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Испаниялик футболчи Ламин Ямаль «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлса, мукофотни катта тантана билан нишонламоқчи. Бу ҳақда таниқли журналист Виктор Наварро хабар берди.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчи яқинлари билан бирга «Олтин тўп» маросимида иштирок этиш учун Лондонга бориш мақсадида хусусий самолёт буюртма қилган. Шунингдек, Ямаль ғолиб бўлган тақдирда Парижда зиёфат ўтказишни ҳам режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ямаль соврин учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Унинг рақиблари орасида «Бавария» ҳужумчиси Xарри Кейн ҳам бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ