Ямаль қайси юлдузларга ҳавас қилишини айтди, улар орасида Роналду йўқ!

“Барселона” ҳужумкор футболчиси Ламин Ямаль қайси футбол юлдузларини ўзи учун ўрнак, деб билишини очиқлади.  17 ёшли Ламин “Барса”да порлаган ўйинчилар номини айтди. 

- Мен ўрнак оладиган футболчилар кимлар? Булар Лионель Месси ва Неймар, - деди Ламин Ямаль. 

Ламиня Ямаль “Барселона”нинг энг ёрқин тарбияланувчиларидан ҳисобланади.  У жорий мавсумда барча турнирларда 21 та учрашув ўткаўзиб, олтита гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди. 

Transfermarkt порталининг маълум қилишича, каталонияликлар билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 180 миллион еврога баҳоланмоқда. 

“Барселона” мутасаддилари Ламин Ямаль 18 ёшга тўлганидан кейин у билан узоқ муддатли профессионал шартнома имзолашни режалаштирган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!