Ямал Холанд ва Альварес трансферларига қарши чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрлинг Холанднинг «Барселона» билан боғлиқ эҳтимолий трансфери атрофидаги хабарлар анча вақтдан бери тўхтамаяпти. Айниқса, «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузгани бўйича айби исботлангандан сўнг, норвегиялик тўпурарнинг келажаги яна кун тартибига чиқди. 

Агар «шаҳарликлар» апелляцияда ютқазса ва жиддий жазога дучор бўлса, Холанд ҳам, Премьер-лига грандидаги бошқа юлдузлар каби, жамоани алмаштириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Каталония матбуотига кўра, «Барселона»да Холандга бўлган қизиқиш фонида клуб ичида ҳам турли фикрлар мавжуд. Нашр El Nacional ёзганига қараганда, жамоанинг ёш юлдузи Ламин Ямал Эрлинг Холанднинг келиши ғоясини қўллаб-қувватламайди. У шунингдек, аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альваресни ҳам олиб келиш тарафдори эмас.

Манба маълумотича, Ямалнинг фикрича, клуб катта трансферларга шошилмасдан, ўз академияси тарбияланувчиларига кўпроқ ишониши керак. У, хусусан, ёш ҳужумчи Ҳамза Абдулкаримга имконият берилишини истаяпти. Абдулкарим ёзги мавсумолди йиғинлари чоғида ўзини яхши томондан кўрсатгани айтилмоқда ва Ямал унинг «Барселона» асосий таркибида ўзини намоён қилишга тайёр эканига ишонади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!