Ямал замонавий футболда ғалаба учун асосий шартни айтди
Испания терма жамоаси ва «Барселона» форварди Ламин Ямал замонавий футболда энг муҳим омил сифатида прессингни кўрсатди.
Унга кўра, бу тактик усулсиз майдонда ғалабага эришиш деярли имконсиз. Футболчи бу хулосага сўнгги йилларда катта ютуқларга эришган клублар ўйинини таҳлил қилган ҳолда келганини айтди.
«Агар ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, замонавий футболда прессинг қила билишингиз шарт. Яқинда ҳамма совринларни қўлга киритган жамоаларга назар ташлашнинг ўзи етарли, деб ўйлайман. Ким бўлишингиздан қатъи назар, ҳамма прессинг қила олиши керак. Агар ютишни истасак, биз прессинг қиламиз. Агар бундай қилмасак, мағлубиятга учраймиз», — дея Ламин Ямалнинг сўзларини футбол инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Телеграм-каналида келтирган.
Ламин Ямал жорий мавсум Ла Лигада ўтказган тўрт учрашувда тўртта гол урди.

Фикрлар