Яман - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани (ЖОНЛИ ЭФИР)

Эртага жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичидан ўрин олган Яман - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Бугун беллашув олдидан икки жамоа бош мураббийлари иштирокда матбуот анжумани ташкил этилади. Ушбу жараённи сиз шу ерда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Вадим Абрамов иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Яман айни пайт турнир жадвалида 6 турда 5 очко билан охирги ўринда бормоқда. Ҳамюртларимиз эса 6 ўйинда 12 очкони қўлга киритиб, иккинчи поғонани банд этган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!