Ямайка Бош вазири Усейн Болтга оид хушхабарни эълон қилди

Саккиз карра Олимпия ва 11 маротаба жаҳон чемпиони Усейн Болт ота бўлди. 33 ёшли спортчига унинг севгилиси Кесси Беннетт қизалоқ ҳадя этди. Ямайка Бош вазири Эндрю Холнесс ўз  Twitter саҳифасида бу борада хабар берди.

“Aфсонавий спринтеримиз Усейн Болт ва Кесси Беннеттни қизининг дунёга келиши билан табриклаймиз!”, - деб ёзган Холнесс.

Болт 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин спортчи сифатида фаолиятини якунлаганди. У 100 метр (9.58 с) ва 200 метр (19.19 с)га югуриш бўйича жаҳон рекордлари эгасидир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)