Ян Диоманде «Реал»да кам ўйин амалиётига эга бўлаётганига изоҳ берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоасида ҳаракат қилаётган Ян Диоманде журналистлар билан суҳбатда клубда  кам ўйин амалиётига эга бўлаётганига муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, вазият ун учун кескин ўзгармаган, чунки у ҳали ҳам машғулотларда максимал даражада ишламоқда. Диоманде таъкидлашича, катта босим остида ўйнаш унга ёқади, чунки бу ундан янада кўпроқ меҳнат қилишни талаб қилади ва ривожланишга ундайди.

«Энг муҳими, мен «Реал» шарафини ҳимоя қиляпман. Бу энг юқори талаб ва стандартларга эга клуб. Мураббий менга аста-секин кўпроқ ишонч билдиряпти ва майдондаги вақтим ҳам ортиб бормоқда», – дея қўшимча қилди Диоманде.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Ян Диоманде Испания чемпионати доирасида «Реал» таркибида етти ўйинда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!