Ян Облак кимни энг зўр футболчи, деб ҳисоблайди?

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак кимни дунёнинг энг яхши футболчиси, деб ҳисоблашини айтди.

“Бу шубҳасиз Месси! У менга тез-тез гол уриб туради, жуда тез. У ажойиб ўйинчи, ақлбовар қилмайдиган даражада зўр.

У менга қандай қилиб бу қадар осон гол уришини ҳар доим ҳам тушуна олмайман. Баъзан, у тепган тўплар зарбага ҳам ўхшамайди.

Сиз бир сония аввал ҳамма нарсани назорат қиласиз, аммо унинг зарбасидан кейин, дарвозангиздан тўп олиб чиқасиз. Сиз унга қарши доим 100 фоиз тайёр бўлишингиз керак”, - деди Облак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!