
Яна бир жангчи Дана Уайт даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолади
26 августдан 27 августга ўтар кечаси Лас-Вегасда Дана Уайт даъвогарлар сериясининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди. Унда Чеченистонлик, ҳозирда Туркия шарафини ҳимоя қилаётган Абдул-Раҳмон Яхяев октагонга кўтарилди.
Ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) Алик Лоренсга қарши жанг қилган Яхяев биринчи раунддаёқ техник нокаут билан ғалаба қозониб, UFC билан шартномани қўлга киритди.
Маълумот учун, 28 ёшли Яхяев 2019 йилдан бери профессионал ММА жангларида иштирок этиб келади. Унинг ҳисобида 8 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.
Комментарии