Яна бир машҳур юлдуз Саудияга кетишга розилик берди

  • 27 Jan 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Жозе Моуриньонинг “Рома” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани жамоага португалиялик мутахассис томонидан таклиф қилинган футболчилар, хусусан, Ромелу Лукакунинг келажагига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Римликлар тажрибали ҳужумчининг шартномасини “Челси”дан сотиб олишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бельгиялик форвард Саудия Арабистонига кетишга қарор қилди.

Ромелу Лукаку Саудия лигасига кўчиб ўтиш ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Ўйлашимча, икки йил ичида Саудия Арабистони профессионал лигаси дунёнинг энг кучли чемпионати бўлади. Клублар катта ўйинчиларни олиб келиш учун жиддий ишларни амалга оширмоқда.

Бунинг самарасида лигадаги ўйин сифатида жуда тез ўсяпти. Мен ҳам боришим мумкинми? Албатта, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, - деди Ромелу Лукаку.

Comments

You must be logged in to commet!