Яна бир сузувчимиз ЖЧда стартга чиқди
Жанубий Кореянинг Квангжу шаҳрида сув спорти турлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг навбатдаги кун дастурида ҳамюртимиз Наталья Критинина аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳс олиб борди.
Саралашнинг еттинчи гуруҳида стартга чиққан вакиламиз масофани сузиб ўтиш учун 26.47 сония вақт сарфлади. Бу натижа унинг ярим финалга чиқишига етарли бўлмади. Критинина мусобақани 42-натижа билан якунлади.
Мазкур йўналишда амалдаги жаҳон рекордчиси швециялик Сара Шестрём саралашдаги энг яхши натижани қайд этди. Швециялик сузувчининг қайд этган вақти 24.26 сонияни ташкил этади.
Фикрлар