Яна бир юлдуз Саудия клубига ўтмоқда

“Челси” дарвозабони Эдуард Менди Саудия Арабистони чемпионатига ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси" дарвозабони "Ал-Аҳли" билан шахсий келишувга эришган. Унга кўра, томонлар ўртасида имзоланажак шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Айтиш керакки, сенегаллик дарвозабонни янги клубга ўтказиш бўйича музокаралар сўнгги босқичда.

Эслатиб ўтамиз, Менди “Челси” сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан14 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!