Яна эски савол кўтарилди: Месси зўрми ё Роналду? Жавоб оригинал бўлди

“Барселона” таркибида Лионель Месси ва Португалия терма жамоасида Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган Андре Гомеш “Уларнинг қайси бири кучли?” деган саволга оригинал тарзда жавоб берди.

 Биз бу икки буюк футболчининг ўйинидан баҳраманд бўлишимиз керак. Шахсан мен улардан кўп нарса ўрганганман. Ҳар иккиси ҳам ўта иқтидорли ва кучли менталитетга эга. Улар ғалабага чанқоқ ва зафар қучиш учун борини беришга тайёр, - деди Анде Гомеш.

Айни пайтда Гомешнинг ўзи Англия чемпионатида “Эвертон” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)