Яна ўша муаммо! Ўрунов бу сафарги ФИФА кунларида терма жамоамизга ёрдам бера олмайди

Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов Қатар ва КХДРга қарши ўйинларда майдонга тушмайди. 

"Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган футболчимиз Остон Ўрунов тикланиш жараёни сабабли, шифокорларнинг тавсиясига кўра бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди", - дея расмий изоҳ берди ЎФА. 

Ўрунов жароҳат билан анча вақтдан бери курашиб келмоқда. Аммо унинг тўлиқ тузалиб кетиш учун вақт керак бўяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!