Яна ўйнасам бўларди! Зидан футболдан эрта кетгани сабабини ошкор қилди
“Ювентус” ва “Реал” каби гранд клубларда порлаган франциялик футбол юлдузи Зинедин Зидан 34 ёшида футбол билан хайрлашишга қарор қилган эди. Футбол афсонаси фаолиятини нега бунча эрта тугатгани сабабларини айтди.
- “Вильярреал”га қарши учрашувдан кейин фаолиятимни якунлаш бўйича бир тўхтамга келганимда бу ҳар томонлама ўйлаб қабул қилинган қарор бўлганди. Менга турли сафарлар ва меҳмонхоналарда яшаш ёқмай қолганди.
Уй учрашувларини ўтказган пайтда ҳам барибир меҳмонхоналарга жойлашардик. Айнан мана шу сабаб мен 34 ёшимда бутсамни михга илдим.
Жисмоний ҳолатим яна икки-уч йил юқори даражада ўйнаш имконини берарди. Лекин сафар учрашувлари ва йиғинлар жонимга тегиб кетган эди, - деди Зинедин Зидан.
Зинедин Зидан клублар миқёсида деярли барча нуфузли совринларни қўлга киритиб бўлган. Франция терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатларида ғолиб чиққан.



Комментарии