Яна уч нафар боксчимиз финал учун жанг қилади
Ads

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" мусобақасида чорак финал босқичи якунланди.

Турнирнинг 64 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров қирғизистонлик Бек Камчибековни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Шунингдек чорак финал беллашувларида Исроил Мадримов россиялик Равшан Эргашевни, Баҳодир Жалолов эса қозоғистонлик Нурболат Сермаҳановга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ўз вазн тоифаларида ярим финалга чиқди.

Sports.uz