"Янги чақирувлар учун жамоани тарк этишга қарор қилдим" - Питер Хюистра "Пахтакор" билан хайрлашди

Мавсум сўнгида "Пахтакор"ни тарк этган Питер Хюистра ўз "Инстаграм" саҳифасида клуб билан хайрлашди.

"Пахтакор" билан ўтган муваффақиятли 5 мавсумдан сўнг янги чақирувлар учун жамоани тарк этишга қарор қилдим. Футболчилар, клуб ходимлари ва мухлисларга келаси мавсумда барчаси яхшиликни тилайман. Доим "Пахтакор" мухлиси бўлиб қоламан!"

Маълумот учун, нидерландиялик мутахассис аввалига Шота Арвеладзе штабида ёрдамчи мураббий, сўнгра ўтган мавсумда бош мураббий сифатида иш олиб борди. 

хюистра

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
11/01/2022 17:42
хеч нимага арзимас ахлат тренер эди. Бу тренер бахона рахбарлар анча-мунча откат килиб олишди.