Янги директор “Манчестер Юнайтед”га учта зўр футболчини олиб келяпти

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб спорт директори лавозимига Дэн Эшуортни ишга олди. Манчестерликлар таниқли мутахассиснинг эски иш жойи – “Ньюкасл”га бадал пулини тўлайдиган бўлди.

Дэн Эшуорт манчестерликларга бир уринишда учта ўйинчини олиб берадиган бўлди.

Биринчи нишон – “Болонья” ҳужумчиси Жошуа Зиркзее ҳисобланади. Эшуорт ишга аралашганидан кейин музокаралар ижобий томонга силжиди. Бу трансфер 34 миллион фунт эвазига амалга оширилади.

Айни пайтда Эшуорт ПСЖга ярим ҳимоячи Мануэль Угарте трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу футболчи келаси мавсум Каземиронинг ўрнини босиши керак бўлади.

Шунингдек, манчестерликлар “Бавария”нинг нидерландиялик марказий ҳимоячиси Маттейс лде Лигтни олиб келишга яқин турибди. Мюнхенликлар тажрибали ўйинчини 43 миллион фунтга қўйиб юборишга розилик берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!