Янги мавсумда Суперлигада легионерлар лимити ўзгарадими?

Футбол клуби ўз легионер футболчисини рўйхатдан ўтказганлик учун маълум миқдорда пул тўлаб беради. 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ легионер футболчилар тўлови бўйича иккита таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида бу ҳақда маълумот берди.

- кетма-кет (узлуксиз) тўртинчи мавсум Ўзбекистонда тўп сурган легионер футболчини бешинчи мавсумдан бошлаб, тўловлардан озод этиш;

- бир легионер футболчи учун йилда бир марта тўлов шакли. Яъни, мавсум ўртасида мазкур легионер бошқа клуб либосини кийса, унинг учун алоҳида тўлов қилинмайди.

Шунингдек, легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 4+1 кўринишида сақлаб қолиниши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!