Янги мавсумни Про-лигада ўтказадиган "Нефтчи" тайёргарликни бошлаб юборди

Кеча 22 декабрь кунидан бошлаб Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Қиргулидаги қароргоҳида янги мавсум учун ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа футболчилари дастлабки кун енгил югуриш машғулотларини ўтказишди. Айни кунларда машғулотлар Қиргулида давом этади.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум Суперлигада сўнгги ўринда қолиб кетган "Нефтчи" янги мавсумни Про-лигада ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!