Янги ўйинчи бир зарба билан “Манчестер Юнайтед”га рекорд келтирди

Англия Премьер-лигасининг янги мавсумдаги биринчи учрашувида “Манчестер Юнайтед” ўз мухлислари кўз ўнгида “Фулхэм”ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди.

Манчестерликларга дастлабки уч очкони келтирган голни 87-дақиқада жамоанинг янги аъзоси Шошуа Зиркзее киритди.

Захирадан ўйинга қўшилган футболчининг биргина аниқ зарбаси манчестерликларнинг антиқа рекордини узайтирди. Гап шундаки, “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасида биринчи учрашувда ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Зиркзее киритган гол “Олд Траффорд” эгалари учун чемпионатнинг илк баҳсларидаги 22-ғалаба бўлди.

Бу кўрсаткич бўйича икки ўринда “Челси” бормоқда. “Аристократлар” ўз тарихида 20 марта илк беллашувда зафар қучган бўлса, учинчи поғонада бораётган “Ливерпуль” ҳисобида бундай ғалабалар 18 тани ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!