«Янги Ўзбекистон» боғида Yangi Nafas – экиден жамоавий мусобақалари бўлиб ўтди

«Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаган Yangi Nafas – жамоавий мусобақалари бўлиб ўтди. Йилнинг якунловчи оммавий югуриш мусобақасида югуриш ҳаваскорлари ва ҳарбий тузилмалардан 100 га яқин жамоалар иштирок этди.

444

Жамоавий мусобақаларнинг ташкилотчилари сифатида: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, “Асака банк” АТБ, BYD Uzbekistan Factory, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

45555

Экиден енгил атлетика эстафетаси Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақалари доирасида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг йилнинг якунловчи тадбирига айланди. Шуни таъкидлаш жоизки, Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақалари ўтказилаётган уч йил мобайнида энг муҳим давлат саналарини нишонлашга бағишланган ҳолда, барча ёшдаги фуқароларнинг иштироки билан кенг кўламли спорт мусобақаларини ўтказиш яхши бир анъанага айланиб қолган. Бу сафар тадбир мамлакатнинг Бош қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаган эди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, республикада югуриш маданияти тобора ривожланиб бормоқда, югуришнинг ҳам барқарор ижтимоий жамият, ҳам шаҳар аҳолисининг бўш вақтини ўтказишнинг бир тури сифатида оммавийлиги ошмоқда. Бунинг натижасида, жамиятнинг фаол турмуш тарзига бўлган қизиқишини, шу жумладан, оммавий тадбирларнинг янги форматлари орқали қўллаб-қувватлаш масаласи юзага келди. Экиден эстафетаси асфальт қопламаси устидаги жамоавий мусобақа бўлиб, унда иштирокчилар маълум масофани босиб ўтишлари ва эстафета тасмасини кейинги югурувчига топширишлари керак.

22

«Янги Ўзбекистон» боғининг старт-финиш майдончасида нопрофессионал-ҳаваскорлар, спортчилар ва идоравий ташкилотлардан шаклланган жамоалар учрашди.

Yangi Nafas – экиден очилишида табрик сўзи билан Бош вазир ўринбосари Зулайхо Махкамова, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов сўзга чиқди.

«Оммавий спортнинг ривожланиши мамлакат раҳбарияти томонидан фаол қўлланмоқда. Бугунги кунда республиканинг катта ва кичик шаҳарларида югуриш марафонлари ва ярим марафонлар, ультрамарафонлар, турли мураккабликдаги оммавий югуриш мусобақалари ўтказиб келинмоқда, -  деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши раҳбари Виктор Махмудов, - Бундай тадбирлар миллат саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериб, минглаб фуқаролар учун югуриш оммавий ва доим шуғулланиш мумкин бўлган спорт турига айлантирмоқда ҳамда спорт ҳаётига фаол равишда жалб қилинаётган, ўсиб келаётган ёш авлодга ижобий таъсир кўрсатмоқда».

Муҳлислар, волонтёрлар ва фаолиятини эндигина бошлаётган атлетлар иштирокчиларнинг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлашди. Жамоанинг 7 та иштирокчиларидан ҳар бири «Янги Ўзбекистон» боғининг ҳудуди айланаси бўйлаб, 3.1 км га яқин масофани ўтиши ва эстафетани кейинги югурувчига топшириши керак эди. Yangi Nafas – экиден эстафетасининг умумий масофаси 22.26 км ни ташкил қилди.

4444

Иштирокчилар Yangi Nafas -  экиден жамоалар беллашуви келгуси йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари куни муносабати билан анъанавий Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси билан бошланадиган оммавий мусобақаларга яхши тайёргарлик бўлганини таъкидладилар.

 Yangi Nafas – Экиденнинг ҳар бир ғолиблар жамоаси пул мукофотлари билан тақдирланди: 1 ўрин - 7 млн. сўм,  2 место учун – 5 млн. сўм, ва 3 ўрин учун – 3 млн. сўм.

Ғолиб жамоалар қуйидагилар:

Эркаклар орасида:

1.ЎзР Мудофаа вазирлиги жамоаси - 1:09:59

2.«Ватанпарвар» жамоаси - 1:11:03

3.«Матонат» жамоаси - 1:12:54

IMG_0375

Аёллар орасида:

1.Radikteam жамоаси – 1:27:25.

2.ЎзР Мудофаа вазирлиги жамоаси- 1:33:00

3.Qutqaruvchilar  жамоаси– 1:40:54

Аралаш жамоалар:

1.Z_Runteam жамоаси -1:14:28

2.Миллий Гвардия жамоаси - 1:20:44

3.Die Hard Running Tashkent жамоаси - 1:22:32

333

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!