Янги трансфер “Челси”га 100 миллион фунтга тушади

Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаган “Байер” Кай Хаверц трансферидан катта маблағ ишлаб олишни истамоқда.

Бу жамоа футболчи трансфери бўйича “Челси”га ўз талабларини маълум қилди. Унга кўра, леверкузенликлар умумий ҳисобда 100 миллион фунт сўрамоқда. Шу суммадан 63 миллиони бирданига тўланиши лозим. 27 миллион фунт эса турли бонуслар кўринишига бўлади.

Хаверцнинг нархи ошиб кетишига “Бавария”нинг қизиқиши ҳам сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!