"Янгиер-Қурувчи"га бир қатор янги футболчилар қўшилди. Уларнинг орасида Суперлигада ўйнаганлар ҳам бор
Про лиганинг янги мавсумига тайёргарликни давом эттираётган “Янгиер-Қурувчи” навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида “Сурхон”га қарши баҳс 2:1 ҳисобида Суперлига иштирокчисининг ғалабаси билан якун топди.
“Янгиер-Қурувчи” бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ушбу беллашувда икки хил таркибни синовдан ўтказди. Дастлабки бўлимда қатор тажрибали футболчиларни майдонга туширган бўлса, танаффусдан кейин ёшлар майдонга туширилди. Ягона голга Тимур Усмонов муаллифлик қилди.
“Янгиер-Қурувчи” навбатдаги назорат учрашувини чоршанба куни Қозоғистон биринчи лигаси иштирокчисига қарши ўтказади.
“Янгиер-Қурувчи”: Иззат Турдиқулов, Шоҳруҳ Холматов, Саид Абдужаббаров, Бунёд Абдуманнопов, Асилбек Бегимқулов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бунёд Шодиев, Аҳрор Умаржонов, Элёр Мамасолиев, Тимур Усмонов, Сирож Мелиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳриддин Одилов, Муҳаммад Расулов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Нодир Йўлдошев, Отабек Икромов, Бекжон Жўрабоев, Бекзод Толибжонов, Холмурод Холмуродов, Ойбек Аҳматов.
Таркибга эътибор берган бўлсангиз, бир қатор янги номларга гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, Суперлига клубларида ўйнаган ва ўтган йили “Турон”да тўп сурган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, “Динамо”ни тарк этган ҳужумчи Тимур Усмонов билан Сирож Мелиев “Машъал” жамоасида ўйнаган Қаҳрамон Баҳодиров ва яна бир қатор янги футболчилар “Янгиер-Қурувчи”га таклиф қилинган.
Фикрлар